Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Сайёр қабул жадвали тасдиқланди.

Сизнинг кундалик ҳаётингизда, фаолиятингизда қуйидаги йўналишлар бўйича муаммолар мавжудми?

давлат мулкини хусусийлаштириш ёки хусусийлаштирилган объектларда инвестиция мажбуриятларини бажаришда;

қимматли қоғозлар бозорида, шу жумладан акциядор сифатида ҳуқуқларингизнинг ҳимоя қилинишида;

давлат мулкини ижарага олишда;

фаолиятни амалга оширишда ноҳалол рақобат муҳити пайдо бўлганда;

истеъмолчи сифатида ҳуқуқларингиз паймол бўлиши, шу жумладан коммунал хизматлар сифатининг пастлиги;

банкротлик;

биржа, баҳолаш ва риэлторлик фаолиятини лицензиялаш;

ва бошқа давлат рақобат қўмитаси ваколати доирасидаги муаммолар;

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Самарқанд  вилоят  ҳудудий бошқармаси

        Мурожаат ва маълумот учун телефон: (0366) 233-73-54, 233-07-63, 233-23-52, 233-16-49, «Ишонч» телефони (0 366) 233-31-33,

            Сайёр қабул кунларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси раҳбарияти, Самарқанд вилояти ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари, Давлат рақобат қўмитаси худудий органи, ижара маркази, вилоят архитектура-қурилиш органлари, кадастр хизмати, вилоят электр тармоқлари, газ таъминоти, сув таъминоти корхоналари, савдо саноат палатаси ҳудудий органи ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари худудий бирлашмаси (келишув асосида), хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари уюшмалари раҳбарлари иштирок этади.

Сайёр қабул жадвали


Киритилган вақти: 13/08/2018 19:17;   Кўрилганлиги: 25
 
Материал манзили: http://samgkk.uz/news/boshqarma-xabarlari/sayyor-qabul-jadvali-tasdiqlandi
Чоп этилган вақт: 22/03/2019 01:20
Ишонч телефони 0 (366) 233-31-33

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг