Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Навбатдаги ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига марҳамат.

          Аукцион савдосига Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 2018 йил  11 июндаги 32-Па сонли буйруғига асосан қуйидаги давлат активи қўйилмоқда:

                Нарпай тумани Қадим ҚФЙ Тоткент маҳалласида жойлашган 20-сонли мактаб 3-участкаси бўш турган биноси (фаолият соҳасини сақлаб қолиш шарти билан);

                Савдога қўйилган давлат активининг тавсифи: умумий майдони 2189,65 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 136,64 кв.м., фойдали майдони 101,24 кв.м;

                    Бошланғич баҳоси – 76 920 271 сўм;

                    Балансда сақловчи: Нарпай тумани халқ таълими бўлими;

                    Фаолияти ихтисоси: халқ таълими.

Аукцион савдоси 2018 йил 17 июл куни савдо ташкилотчиси жойлашган, Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда соат 15:00 да бўлиб ўтади.

Аукцион савдоси шу куни бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2018 йилнинг 31 июл, 14 ва 28 август ҳамда 11 сентябр кунлари соат 15:00да бўлиб ўтади.

Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказиладиган куни савдо бошланишидан уч соат олдин тўхтатилади.

Савдо ташкилотчиси: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда жойлашган “Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиали. Телефон: (+99893)331-70-80, 355-80-55, (+99890)212-60-01. Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.emulk.uz., электрон почта: best.samarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.

Аукцион савдолари натижалари бўйича ғолиблик баённомаси имзоланган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.

Талабгорлар давлат активлари бошланғич баҳосининг 10 (Ўн) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиалининг “Ипотека банк” АТИБ “Кўксарой” филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари лозим: 20208000400433601008, МФО:00262, СТИР:303179580.

       Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион ўтказиш тўғрисида эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги хужжатларни илова қилган ҳолда аукционда қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

- юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

- аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.

Мурожаат учун манзил: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уй.

Маълумотлар учун телефон (факс): Телефон: (+99893)331-70-80, 355-80-55,    (+99890)212-60-01.

Электрон почта: best.samarqand@inbox.uz. Интернет тармоғидаги веб сайт: www.emulk.uz, www.gkitorg.uz, www.privatization.gkk.uz, www.samgkk.uz                               

Хурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган хуқуқларингиз бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитасининг 0-371-259-21-37 рақамли ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

Савдоларга марҳамат!

 “Зарафшон” ва “Биржа” газеталарига 12.06.2018 й.


Киритилган вақти: 13/06/2018 13:50;   Кўрилганлиги: 72
 
Материал манзили: http://samgkk.uz/news/boshqarma-xabarlari/navbatdagi-otkaziladigan-ochiq-auktsion-savdolariga-marhamat
Чоп этилган вақт: 22/03/2019 01:06
Ишонч телефони 0 (366) 233-31-33

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг