Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Ҳурматли тадбиркорлар ва юртдошлар!

"Қуқон механика заводи" АЖ ("KMZ" АЖ) акцияларининг SPO усули билан оммавий сотуви эълон қилинди. Акциялар нархи 1000 сўмдан 4000 сўмгача, 1 донадан 1118 донагача акция сотиб олиш мумкин.

Акцияларни сотиб олиш 2018 йил 24 декабрга қадар давом этади. Сотиб олиш учун Depozitariy “Saмarqand Vaqt” МЧЖга (Инвестиция воситачиси) мурожаат этинг.

Манзил: Самарқанд шаҳар Мирсаид Барака кўчаси 49-уй. тел: 237-73-38, +99891-557-02-49. Акцияларни сотиб олинг ва бой бўлинг.

«Қуқон механика заводи» АЖ

MXK «Uzbekneftegaz» асосий таъминотчиси

 «Қуқон механика заводи» АЖ 1933 йилда ташкил этилиб, нефть ва газ йуналишидаги ташкилотлардан бири ҳисобланади. Завод асосан нефть ва газ соҳа ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатади.

 Фаолият доираси:

Нефть ва газ соҳалар учун ҳар хил турдаги металлоконструкциялар, ускуналар, босим остидаги сиғимларни ишлаб чиқаради.

 Асосий турдаги ишлаб чиқариш махсулотлари:

Босим остида ишлайдиган ностандарт ускуналар

Автомобиль ва хужалик газ балонлари (суюлтирилган газ, пропан)

Нефть маҳсулотлари учун резервуарлар ва хар хил турдаги металлконструкциялар

Бургулаш ва бошқа нефть ва газ соҳасидаги қурилмаларга эхтиёт қисмлар.

 Асосий мижозлари:

MXK «Uzbekneftegaz», АK «Uztransgaz», АK «Uzkimyosanoat»,

AK «Uzpaxtasanoat», АK «Uzdonmaxsulot», АK «Uzspirtsanoat»,

АK «Uzbekiston oziq-ovqat sanoati»

 Нима учун «Қуқон механика заводи» АЖ акцияларига пул тикиш сиз учун фойдали?

 Даромаднинг юқори даражада бўлиши;

  1. «Қуқон механика заводи» АЖ доимий равишда акционерларга катта миқдорда дивидендлар тўлаши;
  2. «Қуқон механика заводи» АЖ акцияларининг ўсиш потенциали 131% гача.

 Ҳурматли тадбиркорлар ва юртдошлар!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 майдаги “Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида”ги 268-сонли қарорига мувофиқ, 2018 йилнинг 24 декабрига қадар «Қуқонд механика заводи» АЖ акцияларининг аҳолига ва тадбиркорлик фаолияти субъектларига оммавий таклифи Ўзбекистон Республикаси миқиёсида амалга оширилмоқда.

"Қуқонд механика заводи" АЖ ("KMZ" АЖ) акцияларини сотиб олиш учун ўзингизга тегишли бўлган биометрик паспорт, Давлат солиқ Қумитасида рўйхатга олинганлиги ва идентификация рақами берилганлиги тўғрисидаги Гувоҳнома (ИНН) нусхалар билан Depozitariy “Samarqand Vaqt” МЧЖга ташриф этишингизни сўраймиз.

Самарқанд шаҳар Мирсаид Барака кўчаси 49-уй. тел: 237-73-38

Вақтни бой берманг, мулкдор бўлишга шошилинг!


Киритилган вақти: 13/12/2018 17:41;   Кўрилганлиги: 28
 
Материал манзили: http://samgkk.uz/news/boshqarma-xabarlari/hurmatli-tadbirkorlar-va-yurtdoshlar
Чоп этилган вақт: 22/03/2019 00:37
Ишонч телефони 0 (366) 233-31-33

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг