Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси
w w w . s a m g k k . u z

 

Бошқарма ҳақида умумий маълумот

Бошқарма ҳақида умумий маълумот 

Бозор иқтисодиётининг асоси бўлмиш давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва мулкчилик кўламини кенгайтириш, монополияга қарши самарали тартиботларни амалга ошириш ҳамда реал рақобатчилик муҳитини шакллантириш, корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 13 ноябрдаги №4483-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил қилинди.

Қўмитанинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:

- хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларидаги давлатга тегишли активларни ҳамда акциялар пакетлари (улушлари)ни хусусий мулкка сотиш, давлат мулкининг хусусий мулк эгаларига сотилишида очиқлик ва ошкораликни таъминловчи давлат тасарруфидан чиқаришнинг янги шакл ва усулларини жорий этиш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш бўйича тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- энг аввало, акциядорлик жамиятларининг капиталлашуви ва рентабеллиги ўсишини рағбатлантириш ҳисобига фонд бозори, айниқса иккиламчи фонд бозорини ривожлантириш, тадбиркорлар ва аҳолининг хабардорлигини кенгайтириш, уларнинг биржа операцияларида фаол қатнашувини таъминлаш, бозор инфратузилмасини янада такомиллаштириш, савдоларни электрон шаклда ўтказишга тўлиқ ўтиш чора-тадбирларини тизимли асосда амалга ошириш;

- акциядорлик жамиятларини бошқаришда акциядорларнинг ва кузатувчи кенгашларнинг ролини тубдан оширишга, миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари учун ижро этувчи органларнинг акциядорлар олдидаги масъулиятини кучайтиришга йўналтирилган корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш;

- монополияга қарши самарали тартиботлар ўрнатиш ҳамда товар ва молия бозорларида рақобат чекланишига йўл қўймаслик чора-тадбирларини амалга ошириш, монополистик фаолиятни чеклаш ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиб бориш;

- рақобат муҳитини ривожлантириш учун қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш ва зарур шарт-шароитларни шакллантириш, товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларида, биринчи навбатда ички истеъмол бозорида ва реклама соҳасида ноҳалол рақобатчиликка чек қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш, жамоат тузилмалари билан яқиндан мувофиқлаштирилган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;

- паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, уларни биринчи навбатда янги инвесторларни жалб этиш, модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш, маҳсулот таннархини арзонлаштириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, янги рақобатбардош маҳсулотни ўзлаштириш ҳисобига молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- иқтисодий ночор корхоналарни таркибий қайта қуриш ва банкрот қилиш борасидаги функцияларни бажариш, судгача ва суд санациясини ўтказиш, банкрот корхоналарнинг ташқи бошқаруви бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. 


Киритилган вақти: 15/03/2017 11:39;   Кўрилганлиги: 540
 
Материал манзили: http://samgkk.uz/haqida/boshqarma-haqida-umumiy-malumot
Чоп этилган вақт: 22/03/2019 01:28
Ишонч телефони 0 (366) 233-31-33

Йил дастури

Сўровнома

Ўзингиз учун зарур маълумотни олдингизми?

Онлайн тизимлар

 

 

Ўқиш учун ушбу тугмани босинг